Миллий ўзликни англаш, ғурур ва ифтихор туйғуларининг миллатлааро тотувликни такомиллаштиришдаги роли
loading.default
item.page.files
item.page.date
item.page.authors
item.page.journal-title
item.page.journal-issn
item.page.volume-title
item.page.publisher
Open Academia
item.page.abstract
Ўзбек халқининг ижтимоий–маънавий қиёфасини ўрганишда ва ривожлантиришда миллий ўзига хослиги, маънавий хусусиятларга суянган ҳолда иш кўрилиши мақсадга мувофиқ. Шунинг учун ҳам ўзбек халқининг ижтимоий–маънавий қиёфаси миллий ўзликни англаш, ғурур ва ифтихор туйғулари билан қиёслаганда яққол намоён бўлади. Дарҳақиқат, миллат ижтимоий–маънавий қиёфаси ўзагини миллий ўзликни англаш ташкил этади. Бироқ, у ўзининг мураккаб маъно–мазмуни билан алоҳида ажралиб туради. Чунки унинг ўзагини ташкил этувчи миллий ва ўзликни англаш тушунчалари позитив ва негатив ҳолатлар билан ҳам характерланади. Бунда миллийлик ижтимоий–фалсафий нуқтаи–назардан қараганда муайян бир миллат, элатнинг тили, жойлашган ҳудуди, ижтимоий–маданий ҳаёти, дунёқараш тузилмасини ўзида акс эттирган мураккаб воқелик сифатида намоён бўлади. Ўзликни англаш эса шу миллийликни таркибий қисми эканлигини ҳис этиш билан белгиланади