БЎЛАЖАК ПЕДАГОГЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ТЕХНОЛОГИК ЁНДОШУВ
loading.default
item.page.files
item.page.date
item.page.authors
item.page.journal-title
item.page.journal-issn
item.page.volume-title
item.page.publisher
Innovate Conferences
item.page.abstract
Мақолада бўлажак педагогларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг технологик масалалари Ўзбекистон олий педагогик таълим тизими модернизацияси, “Узлуксиз маънавий тарбия” Концепцияси ва замонавий педагогик технологиялар доирасида таҳлил қилинади. Бўлажак педагогларни тайёрлашда нафақат касбий тайёргарлик, балки уларда Ватанга садоқат, мафкуравий иммунитет, иродалилик, масъулият, меҳр-оқибатлилик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш каби таянч компетенцияларни технологик асосда интенсив ривожлантириш зарурати асосланган. Анъанавий педагогик технология тушунчаси маънавий-ахлоқий тарбия нуқтаи назаридан қайта талқин қилиниб, анъанавий ва рақамли усуллар уйғунлигини таъминловчи интенсив технологик модель таклиф этилади. Шунингдек, олий педагогик таълим муассасалари маънавий-ахлоқий тарбиявий иш режаларини УМТКда белгиланган таянч фазилатлар асосида ташкилий-методик модернизация қилиш, маънавий-ахлоқий ишлар технологиясини аниқ ўлчамли, натижани кафолатловчи инновацион педагогик лойиҳа сифатида қуриш имкониятлари очиб берилади.